Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўғлим скелетга айланди» — Саакашвилининг онаси

«Ўғлим скелетга айланди» — Саакашвилининг онаси

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг онаси Гиули Аласания ўғлининг аҳволи оғир экани ва касаллик туфайли ниҳоятда ҳолдан тойганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

«У скелетга айланди. Ўрнидан турса, умуртқа поғонаси қийшиқ, юз ёшли қариядек зўрға қимирлаяпти. Озиқ-овқатга келсак, у ейди, лекин, афтидан, тана овқатни ҳазм қилмаяпти», деди Аласания.

Унинг қайд этишича, собиқ президентнинг адвокати Грузия суди Саакашвилини хорижда даволаниш учун қўйиб юбориш сўровини рад этганидан кейин Европа судига даъво аризаси юборган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Михаил Саакашвили мунтазам равишда жисмоний ва руҳий қийноқларга дучор бўлгани ва танасида оғир металлардан заҳарланиш белгилари борлигини, қамоқда 20 дан ортиқ жиддий касалликлардан азият чекаётганини айтганди. «Мен ўляпман», деб баёнот берганди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг