Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўз эгасини ўлдириб қўйган дунёдаги энг хавфли қуш аукционда сотилади

Ўз эгасини ўлдириб қўйган дунёдаги энг хавфли қуш аукционда сотилади

Фото: «news-24.ru»

АҚШнинг Флорида штатида казуар ўз эгаси, 75 ёшли фермер Марвин Ахосга ташланиб, уни ўлдиргани ҳақида хабар бергандик.

«Gulf Coast Livestock Auction» аукцион уйининг хабарига кўра, мазкур қотил қуш аукционда сотувга қўйилади.

Маълумот учун: Казуарлар Гиннес рекордлар китобига энг хавфли қуш сифатида киритилган. Уча олмайдиган бу қушларнинг тезлиги 50 км/соатгача етади. Уларнинг бўйи 2 метр, оғирлиги 60 килограмм, тирноқлари узунлиги эса 10 сантиметргача етади. Кучли оёқлари билан қақшатқич зарба беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг