Португалияда президент ким бўлиши ойдинлашди
Португалия президентлиги учун сайловда Социалистик партиядан номзод Антониу Жозе Сегуру етакчилик қилмоқда.
Сайловнинг иккинчи турида бюллетенларнинг 99 фоиздан ортиғи кўриб чиқилганидан сўнг унга сайловчиларнинг 66,82 фоизи овоз бергани маълум бўлди.
Ўта ўнг қанот Chega партияси етакчиси Андре Вентура 33,18 фоиз овоз тўплаган. Президентлик сайловининг якуний натижалари барча текшириш жараёнлари тугалланганидан сўнг эълон қилинади.
Амалдаги президент Марселу Ребелу ди Соза 2016 йилдан буён Португалияни бошқариб келмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter