Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда янги ҳукумат таркиби тасдиқланди, 10 нафар вазир ўз лавозимида қолди

Қозоғистонда янги ҳукумат таркиби тасдиқланди, 10 нафар вазир ўз лавозимида қолди

Фото: «Regnum»

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев янги ҳукумат таркибини тасдиқловчи фармонга имзо чекди.

Янги тайинланганлар:

  • Роман Скляр — Бош вазирнинг биринчи ўринбосари.
  • Ерали Тоғжанов — Бош вазир ўринбосари.
  • Бахит Султанов — Бош вазир ўринбосари — Савдо ва интеграция вазири.
  • Ғалимжан Қойшибаев — Бош вазир девони раҳбари.
  • Даурен Абаев — Маданият ва спорт вазири.
  • Болат Ақшолақов — Энергетика вазири.
  • Асқар Умаров — Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири.
  • Қанат Мусин — Адлия вазири.
  • Ажар Ғиният — Соғлиқни сақлаш вазири.
  • Қайирбек Ўскенбаев — Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири.
  • Алибек Қуантиров — Миллий иқтисодиёт вазири.

Ўз лавозимини сақлаб қолганлар:

  • Мухтар Тлеуберди — Бош вазир ўринбосари — Ташқи ишлар вазири.
  • Мурат Бектанов — Мудофаа вазири.
  • Ерлан Турғимбаев — Ички ишлар вазири.
  • Асхат Аймағамбетов — Таълим ва фан вазири.
  • Серик Шапкенов — Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири.
  • Ерулан Жамаубаев — Молия вазири.
  • Юрий Ильин — Фавқулодда вазиятлар вазири.
  • Бағдат Мусин — Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири.
  • Серикқали Брекешев — Экология, геология ва табиий ресурслар вазири.
  • Ербол Қарашукеев — Қишлоқ хўжалиги вазири.

Қозоғистон президенти фармони билан Алихон Смоилов Қозоғистон бош вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

Янги ҳукуматнинг илк йиғилиши эртага, 12 январь куни бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг