Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия валиаҳд шаҳзодаси Мисрда экани айтилди

Саудия валиаҳд шаҳзодаси Мисрда экани айтилди

Эроннинг «Keyhan» газетаси саудиялик валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон 21 апрель куни саройга уюштирилган ҳужум оқибатида ўлган бўлиши мумкинлигини ёзган эди.

Бу хабарни Саудия Арабистони билвосита ёлғонга чиқарди. Салмон сурати ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Муҳаммад ибн Салмон офисининг мудири Бадр ал-Асокир «Twitter» саҳифаси орқали валиаҳд айни пайтда Мисрда эканини айтди. Бадр ал-Асокир шаҳзоданинг Баҳрайн қироли Ҳамод ибн Исо ал-Халифа ва Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий билан тушган суратларини оммага намойиш қилди.

Ижтимоий тармоқларда бу суратларнинг эски экани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг