Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Собиқ телебошловчи пул ишлаш учун ўғлини ўлаётганга чиқарди

Собиқ телебошловчи пул ишлаш учун ўғлини ўлаётганга чиқарди

Фото: «Mindyourway.co.uk»

Австралия телевидениесининг собиқ телебошловчиси Симона Райт «Trade Me» сайтида буюмлар савдосидан пул ишлаб топиш учун ўғли саратондан ўлаётганини айтиб алдаган. «NZ Herald»нинг ёзишича, у харидорларни қизиқтириш ва ҳамдардлик уйғотиш учун шундай йўл тутган.

Райт, жумладан, 2008 йилда мотоцикл сотилиши ҳақида эълон жойлаб, қуйидаги жумлаларни қистириб қўйган: «Ўғлимиз саратондан вафот этяпти. Энди у мотоцикл учишдан завқлана олмайди». Аёл ҳаммаси бўлиб 35 минг долларга буюм сотган.

Райт айбини тан олмаслиги табиий. Унинг таъкидлашича, ҳаммасининг ортида собиқ эри турибди. У 580 минг доллар миқдордаги молиявий фирибгарлиги учун қамалиб кетган. Шунга қарамай, суд алдов йўли билан пул ишлаб топгани учун уни фирибгарликда айбдор деб топди. Яқин кунларда аёлнинг устидан ҳукм эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг