Афғонистон фуқароларини Россияга ишлашга жўнатмоқчи
Гул Ҳасан.
Афғонистон фуқароларини Россияга ишлашга жўнатмоқчи — икки мамлакат ўртасида мазкур масала муҳокама қилинаётгани ҳақида ТАСС агентлигига Афғонистоннинг Москвадаги элчиси Гул Ҳасан маълум қилди.
«Икки давлат ўртасида музокаралар бўлиб ўтди ва (миграция масаласида) ижобий натижаларга эришиш учун асослар бор», — деб таъкидлади дипломат.
Ҳасаннинг айтишича, Афғонистон аҳолиси асосан ёшлардан иборат бўлиб, мамлакат зарурат туғилган жойларга малакали ва профессионал кадрларни юбориши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter