Трамп Камала Ҳарриснинг эрини ишдан бўшатди

Доналд Трамп Вашингтондаги ҳолокост хотира музейи кенгаши таркибидан Дуглас Эмҳоффни чиқариб юборди.
Эмҳоффнинг ўзи бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида ёзиб, Трампни ҳолокост мавзусини сиёсийлаштиришда айблади.
Дуглас Эмҳофф — АҚШ собиқ вице-президенти ҳамда Доналд Трампнинг охирги президентлик сайловидаги рақиби Камала Ҳарриснинг турмуш ўртоғи.
Эмҳоффнинг келиб чиқиши яҳудий бўлиб, кенгашга январда ваколат муддати тугашига уч кун қолган Жо Байден томонидан тайинланган эди. Одатда кенгаш аъзолигига киритилганлар беш йил фаолият олиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter