Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп Шимолий Корея раҳбари билан икки Корея чегарасида учрашишга тайёр

Трамп Шимолий Корея раҳбари билан икки Корея чегарасида учрашишга тайёр

Фото: АИФ

АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан икки Корея чегарасидаги Пханмунжон шаҳри ҳудудидаги «Тинчлик уйи»да учрашишга тайёр.

«Учрашув жойи сифатида бир нечта мамлакат кўриб чиқилмоқда. Аммо Шимолий ва Жанубий Корея чегарасидаги Эркинлик уйи ҳукумат даражасидаги жой эмас. Шу боис у унчалик муҳим ва эсда қоларли таассурот қолдирмайди», – деб ёзган Трамп ўз твиттерида.

«CBS» телеканали Трамп ва Кимнинг учрашуви бетараф ҳудуд – Мўғулистон ё Сингапурда ҳам ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Аввалроқ «Тинчлик уйи»да Жанубий ва Шимолий  Корея раҳбарларининг 10 йилдан кейинги биринчи саммити ўтказилган эди. Ушбу тадбир якунлари бўйича икки давлат ўртасидаги алоқаларни яхшилаш ҳамда Корея яриморолини ядровий қуроллардан холи ҳудудга айлантириш бўйича қўшма декларация  қабул қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг