Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп Шукроналик куни арафасида икки куркани «афв этди»

Трамп Шукроналик куни арафасида икки куркани «афв этди»

АҚШ президенти Дональд Трамп 24 ноябрь куни Шукроналик байрами олдидан ўтказиладиган анъанавий маросимда Freedom («Озодлик») ва Feathers («Патлар») лақабли икки куркани «афв этди».

BBC рус хизмати хабарига кўра, ҳар икки курка Ғарбий Виржиния штатидаги фермада боқилган. Уларнинг номлари америкаликлар ўртасида ўтказилган овоз бериш орқали танланган.

«Афв этилган» куркалар байрам дастурхонига тортилмайди. Маросимдан сўнг улар Техас A&M университетига юборилади ва у ерда мутахассислар ҳамда талабалар парваришида бўлади.

АҚШда президентга Шукроналик куни олдидан курка совға қилиш одати 1947 йилда бошланган. Ўшандан буён курка етиштирувчилар ҳар йили давлат раҳбарига қуш тақдим этиб келади.

Куркани омма олдида расман «афв этиш» анъанасини эса 1989 йилда АҚШнинг ўша пайтдаги президенти катта Жорж Буш бошлаб берган. Шундан бери президентлар ҳар йили байрам арафасида бир ёки икки куркани сўйилишдан сақлаб қолишини рамзий равишда эълон қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг