Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия терма жамоасининг собиқ аъзоси ЙТҲда ҳалок бўлди

Туркия терма жамоасининг собиқ аъзоси ЙТҲда ҳалок бўлди

Туркиянинг Самсун шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Озарбайжон фуқароси қўлга олинди.

Demirören ахборот агентлигининг хабар беришича, тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган мотоцикл ҳайдовчиси Умут Жан Туран ҳалок бўлган.

Мотоциклчи оғир аҳволда шифохонага етказилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Маълумотларга кўра, у ўтмишда бадминтон бўйича Туркия терма жамоаси аъзоси бўлган, сўнгги вақтларда эса курьер бўлиб ишлаган.

Хабарда қайд этилишича, ҳодиса юзасидан собиқ спортчининг мотоцикли урилган юк машинаси ҳайдовчиси, Озарбайжон фуқароси Нодир С. қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг