Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина Олий суди раҳбари қарийб 3 млн доллар пора билан қўлга тушди

Украина Олий суди раҳбари қарийб 3 млн доллар пора билан қўлга тушди

Киевда Украина Олий суди раҳбари Всеволод Князев 2,7 миллион доллар пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда 16 майга ўтар кечаси Украина ОАВлари мамлакатнинг Коррупцияга қарши кураш миллий бюросига таяниб хабар берди.

«НАБУ ва САПО (Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратура) Олий суддаги йирик коррупцияни, яъни Олий суд раҳбарияти ва судьялари томонидан номақбул фойда олиш схемасини фош қилди», — дейилади хабарда.

«Страны.уа»нинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига кўра, пора миллиардер Константин Жевагодан олинган (Forbes унинг бойлигини 1,3 миллиард долларга баҳолаган). Ҳозирда Олий суднинг 18 нафар судьяси қидирувга берилган.

Маълумот ўрнида, Всеволод Князев 2021 йил 1 декабрдан бери Олий судни бошқариб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг