Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хантавирус Исроилда ҳам қайд этилди

Хантавирус Исроилда ҳам қайд этилди

Хантавирус қайд этилган ҳудудлар.

Исроилда хантавирус инфекциясининг биринчи ҳолати аниқланди. Бемор вирусни Шарқий Европада юқтирган деб тахмин қилинмоқда ва аломатлар пайдо бўлганидан бир неча ой ўтгач даволанишга мурожаат қилган. 

Maariv нашри маълумотларига кўра, беморнинг аҳволи барқарор. Вирус штамми Йоханнесбургдаги MV Hondius круиз кемасида авж олган штаммдан фарқ қилади. 

Исроилда топилган Европа штамми одамларга фақат кемирувчилар орқали юқади. Круизда аниқланган Жанубий Америка «Андес» штамми камдан-кам ҳолларда одамдан одамга юқиши мумкин. 

MV Hondiusда ҳантавирус авж олганидан кейин уч киши — нидерландиялик жуфтлик ва Германия фуқароси ҳалок бўлди. Кема ҳозирда Испанияга йўл олмоқда, у ерда йўловчилар эвакуация қилинмоқда. Круизда 147 киши — 88 йўловчи ва 59 экипаж аъзоси бўлган.

Сўнгги хабарларга кўра, бортда етти киши вирус юқтирган.

Хантавирус — одамга кемирувчилардан юқадиган вируслар гуруҳи. У ўпка ёки буйрак шикастланиши каби оғир касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Касаллик иситма, бош ва мушак оғриқлари, кўнгил айниши ҳамда чарчоқ каби белгилар билан кечади. Вирусга қарши махсус даво йўқ, беморларга қўллаб-қувватловчи терапия қўлланади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аҳоли учун умумий хавф паст даражада қолаётганини ва вируснинг оддий кундалик мулоқот орқали юқиши бўйича ҳеч қандай далиллар йўқлигини маълум қилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг