Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой ва Шимолий Корея раҳбарлари учрашди

Хитой ва Шимолий Корея раҳбарлари учрашди

Фото:«Xinhuanet.com»

Хитой раиси Си Цзинпин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Хитой шимоли-шарқидаги Далян вилоятининг порт шаҳрида музокаралар ўтказди. Бу ҳақда «Синхуа» агентлиги маълумотларига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Хитой компартияси марказий комитети бош котиби, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин Шимолий Корея меҳнат партияси ва давлат кенгаши раҳбари Ким Чен Ин билан Далянда учрашди», – дейилади агентлик хабарида.

Музокаралар кеча ва бугун, яъни 7–8 май кунлари ўтказилган.

Бу Ким Чен Иннинг Хитойга иккинчи ташрифидир. Шу йил март ойи охирида Шимолий Корея етакчиси Пекинга норасимй ташриф билан борган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг