Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Амитабх Баччан коронавирус юқтириб олди

Амитабх Баччан коронавирус юқтириб олди

Фото: indiamagazine.ru

Боллувуднинг машҳур актёри Амитабх Баччан коронавирусга чалингани маълум бўлди. Бу ҳақида у ўзининг шахсий твиттер саҳифасида маълум қилган.

Баччан шундай ёзди: «Менда «COVID-19» тести ўтказилди. Натижа мусбат чиқди. Сўнгги 10 кун ичида менга яқин бўлганларнинг барчаси тест топширишларини илтимос қиламан».

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда жами касалланганлар сони 821 мингтани ташкил этиб, шундан 515 мингтаси соғайган. Вафот этганлар сони эса 22 мингдан зиёд.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг