Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда иккита хонадонда газдан ёнғин чиқди

Сирдарёда иккита хонадонда газдан ёнғин чиқди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

2019 йил 8 май куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани, Янги аср кўчасида яшовчи А.Н. уйи ошхонасида газ плитасини ёқиш мақсадида гугурт чаққан вақтида газ плитасидан сизиб чиққан газ ва хаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ошхонанинг том қисми ёниб зарар кўрган ҳамда А.Н. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу куннинг ўзида Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри Орзу кўчасида яшовчи И.Ш. уйи ошхонасида газ плитасини ёқиш учун гугурт чаққан вақтида газ плитасидан сизиб чиққан газ ва хаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Натижада И.Ш. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хонадонингизда табиий газдан фойдаланганда газ плиталари ва шу каби газ техникаларининг соз ҳолда эканлигига алоҳида эътибор қаратишингизни сўрайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг