Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда Вебстер университети филиалига қабул масалалари муҳокама қилинди

Тошкентда Вебстер университети филиалига қабул масалалари муҳокама қилинди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 18 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида АҚШнинг Вебстер университети вице-президенти Дж.Шустер раҳбарлигида делегация қабул қилинди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, Музокараларда Тошкент шаҳрида АҚШнинг Вебстер университети филиалини ташкил этиш ва 2019 -2020 ўқув йилидан бошлаб мазкур таълим муассасаси абитуриентларни қабул қилинишни йўлга қўйиш масалалар муҳокама қилинган.

2018 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси Тошкентда Вебстер университетининг раҳбарияти билан олий даражада олиб борилган музокаралар натижасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида АҚШнинг Марказий Осиёдаги илк магистрлик таълим лойиҳаси йўлга қўйилганди.

Бундан ташқари 2018 йил июль ойида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Вебстер университети ўртасида имзоланган келишувга асосан жорий йилдан Вебстер университети Ўзбекистонда тўлақонли фаолият кўрсатади. 2019 йилнинг март ойидан эса Тошкент давлат Иқтисодиёт ва Тошкент ахборот технологиялари университетларида Лойиҳа бошқаруви мутахассислиги бўйича МБА таълим дастури асосида мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Вебстер университети проректори Дж.Шустер бошчилигидаги делегация яна Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва бошқа олий таълим муассасаларига ташриф буюради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг