Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда электромобиллар савдоси қарийб икки баробарга ошди

Ўзбекистонда электромобиллар савдоси қарийб икки баробарга ошди

Ўзбекистонда электромобилларга бўлган талаб кескин ўсмоқда. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) маълумотларига кўра, 2026 йил апрель ойида республика бўйича 8,1 мингта электромобиль сотилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки баробарга кўп экани қайд этилган.

Таҳлилчиларга кўра, электромобиллар сегменти мамлакат енгил автомобиллар бозорида энг юқори ўсиш суръатларини намоён этишда давом этмоқда.

Энг катта савдо ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Пойтахтда 5,56 мингдан ортиқ электромобиль сотилган бўлиб, бу Ўзбекистон электромобиллар бозорининг қарийб 70 фоизини ташкил қилган.

Ҳудудлар орасида Тошкент вилояти ва Фарғона вилояти ҳам етакчилик қилган. Уларда мос равишда 573 та ва 464 та электромобиль сотилган.

Шу билан бирга, йиллик ҳисобда электромобиллар савдоси деярли барча ҳудудларда ўсган. Фақат Самарқанд вилоятида бозор фаоллиги ўтган йилга нисбатан 34 фоизга камайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг