Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг тез ишловчи смартфонлар аниқланди (ТОП-10)

Энг тез ишловчи смартфонлар аниқланди (ТОП-10)

«Antutu» бенчмарки энг тез ишловчи 10 та андроид-смартфон номини маълум қилди.

Биринчи ўринда яқинда тақдим этилган «Xiaomi Mi 9» смартфони. «Snapdragon 855» процессори ўрнатилган бу қурилма 371 849 балл тўплади.

Гарчи «Lenovo Z5 Pro GT» смартфони ҳам «Snapdragon 855» процессорида ишласада, унга иккинчи ўрин тегди — 353 469 балл.

Учинчи ўринда — «Nubia Red Magic Mars» («Snapdragon 845», 320 763 балл).

Кейинги ўринларни «Huawei Mate 20 Pro», «Honor V20», «Huawei Mate 20 X», «Honor Magic 2», «ASUS ROG Phone», «Xiaomi Black Shark Helo» ҳамда «Xiaomi Mi 8 Pro» банд этди.

«Xiaomi Mi 9» Барселонадаги кўргазмада («MWC 2019») Европа бозори учун тақдим этилганди. Унинг икки тўплами бор: 6+64 Гбайт — 449 евродан, 6+128 Гбайт — 499 евродан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг