Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бедарак йўқолган икки аёл Бухородан топилди

Бедарак йўқолган икки аёл Бухородан топилди

Иллюстратив фото.

Шу йил 1 февраль куни соат 11:30ларда С.Ю. дугонаси М.М. билан бирга уйдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилганди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилишича, ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган самарали қидирув ишлари ва фуқароларимизнинг фаол иштироклари туфайли С.Ю. ва М.М.лар Бухоро шаҳар ҳудудидан соғ-саломат топилган.

«Ўз ўрнида, бошқалар тақдирига бефарқ бўлмаган фуқароларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», дейилади ИИВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг