Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доналд Трампга тегишли бинода ёнғин

Доналд Трампга тегишли бинода ёнғин

Фото: «The Independent»

Бугун, 8 апрель куни Нью-Йоркда жойлашган АҚШ президенти Доналд Трампга тегишли «Trump Tower» биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «CNN» хабар бермоқда.

Ёнғиндан зарар кўрганлар хусусида хабар берилди. Маълум бўлишича, бир киши ҳалок бўлган. Марҳумни оғир аҳволда шифохонага етказишган, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Бундан ташқари, 6 нафар ўт ўчирувчи жароҳат олган.

АҚШ президентининг оила аъзолари ёнғин вақти бинода бўлмаган. Ёнғин 50-қаватдан бошланган. 200 нафар ёнғинга қарши кураш хизмати ходимлари бу ишга жалб этилган.

Фалокат сабаби ҳозирча маълум қилинмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг