Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада блогер кома ҳолатига тушди

Фарғонада блогер кома ҳолатига тушди

Фейсбукдаги «Қўқонжоним» саҳифаси модератори Иқболжон Комилжоновнинг соғлиғи юзасидан айрим хабарлар тарқатилди. Уларда айтилишича, қўқонлик блогерни танқидий материаллар тайёрлаб, эълон қилиб боргани учун заҳарлашган.

Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажонов журналистлар ва блогерлар иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мазкур ҳолатга ойдинлик киритган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

– И.Комилжонов айни дамда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлимида даволанмоқда, – дейди Ҳ.Мамажонов. – Унинг ҳолати оғир. У 7 сентябрь куни марказнинг проктология бўлимига ўткир йирингли паропроктит ташхиси билан даволангани ётган. Беморни операцияга тайёрланиш жараёнида аҳволи оғирлашган ва кома ҳолатига тушган. Шу куннинг ўзида реанимация бўлимига ўтказилган, барча керакли муолажалар бажарилган.

Қўшимча қилинишича, 8-11 сентябрь кунлари иккита операция ўтказилиб, ўткир йирингли паропроктит касаллиги бартараф этилган.

Маълум бўлишича, бемор кўп йиллардан буён қандли диабет билан курашиб келган. У яқинда коронавирус инфекциясига чалиниб, хусусий тиббиёт муассасаларида, шунингдек, уйида даволанган. Шифохонага келганида аҳволи оғир бўлган. Нафас етишмовчилиги, икки томонлама пневмония кузатилган. Вирус ўпкасининг 50 фоизидан ортиғини зарарлаган. Бугунги кунда белгиланган барча зарур муолажалар қилинмоқда. Кислородга уланган, сатурацияси яхшиланмоқда, ўпка фаолияти тикланиши бошланди. Мутахассисларимиз юрак, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлар бўйича ҳам ташхислар қўйишган.  

Иқбол Комилжоновни даволашда мамлакатимизнинг етакчи тиббий илмий марказларининг шифокорлари онлайн маслаҳатларини бериб бормоқда. Беморда ҳеч қандай заҳарланганлик белгилари кузатилмагани қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг