Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Португалия ва Эфиопия йўловчи самолётлари осмонда тўқнашиб кетишига бир баҳя қолди

Португалия ва Эфиопия йўловчи самолётлари осмонда тўқнашиб кетишига бир баҳя қолди

Лубумбаши (Конго ДР жануби) шаҳри осмони узра парвоз қилаётган икки самолёт бир-бирига тўқнашиб кетаёзди. «Франс Пресс» агентлиги маълум қилишича булар «Ethiopian Airlines» ва «TAP» (Португалия) авиакомпанияларига қарашли самолётлар бўлган.

Конго транспорт вазирлиги миллий ҳаво йўлагида авиаҳалокат рўй бериши мумкинлиги эҳтимоли жуда юқори бўлганини тасдиқлади.

Вазирлик вакилига кўра, Аддис-Абебадан Виндхукка ва Лиссабондан Мапутога парвозни амалга ошираётган самолётлар диспетчерлик хизматлари билан ёмон алоқа туфайли хавфли вазиятни юзага келтирган. Аэронавигация қурилмалари, хусусан, бир нечта антенна-ретрансляторлар ишламай қолгани ҳам фавқулодда вазиятга олиб келган бўлиши эҳтимоли ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг