Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистондаги ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистондаги ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

Фото: Давлат ёнғин хавфсизлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 20 декабр куни Қорақалпоғистон республикаси, Элликқалъа туманида яшовчи С.Бнинг уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабарида айтилмоқда.

Ёнғин туфайли уйнинг томи, 165 квадрат метр майдондаги жиҳозлар ва «ВАЗ 3106» машинаси ёниб кетган. Мазкур ҳодисани бартараф этиш учун 4 та ёнғин хавфсизлиги экипажи жалб этилгани маълум қилинди.

Оловни ўчиришда уй эгаларининг 4 нафари мурдаси топилган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг