Қозоғистондаги даҳшатли аварияда саккиз ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида микроавтобус ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар берди Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги.
«3 апрель куни Самара-Чимкент автомобил йўлининг Маржонбулоқ қишлоғи яқинида Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги «Volvo» русумли юк автомобили ва «Toyota-Alhpard» микроавтобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда микроавтобус ҳайдовчиси ва унинг етти нафар йўловчиси — Ўзбекистон фуқаролари воқеа жойида ҳалок бўлган», — дейилади хабарда.
ИИВ хабарига кўра, ҳаракатланаётганда юк машинаси шинаси ёрилиб кетган, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги ҳаракатга чиқиб кетган ва у ерда тўқнашув содир бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, тегишли экспертизалар тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter