Қуёшда кучли чақнаш юз берди
Кеча, 14 декабрь куни тахминан соат 21:00 да Қуёшда Х2,8 интенсивликдаги кучли чақнаш содир бўлди, деб хабар бермоқда «Фобос» об-ҳаво маркази.
«Бизга энг яқин юлдузда бундай интенсивликдаги чақнашлар охирги марта 2017 йилда қайд этилган», — дейилади хабарда.
NASA ҳам худди шундай интенсивликдаги кучли чақнашни қайд этди. У АҚШнинг шарқий вақти билан 12:02 да (Тошкент вақти билан 21:02) қайд этилган.
Қуёш чақнашлари М1 дан Х20 гача бўлган даражаларга таснифланади. М ёки Х интенсивлик синфини, рақам эса чақнаш кучини билдиради. М1 — кичик олов; М5 — ўртача; Х1-Х10 — кучли, Х20 — экстремал.
Қуёш чақнашлари одатда магнит бўронлари билан бирга келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter