Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиядан келаётган 2 ўзбек самолётдан тушириб юборилди

Россиядан келаётган 2 ўзбек самолётдан тушириб юборилди

29 октябрь куни Россиядан чиқариб юборилаётган Ўзбекистон фуқаролари Х.А. ва Ш.Т. “Урал авиалиниялари” авиакомпаниясининг Екатеринбург-Тошкент йўналишидаги рейсидан тушириб юборилган.

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга кўра, улар самолёт учишигача унинг ҳожатхонасида тамаки чеккан.

Улар Свердловск вилояти бўйича Чет эллик фуқароларни вақтинча сақлаш марказига қайтариб олиб кетилган ва улар ўз ҳисобларидан авиачипталарни қайтадан сотиб олишган.

Аввалроқ бош консулхона Х.А.га ватанга қайтиш учун сертификатни расмийлаштириб берган эди ва унинг авиачиптаси Россия федерал бюджети ҳисобидан харид қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг