Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сергелида 4 хонадонга сув тошиб кетди

Сергелида 4 хонадонга сув тошиб кетди

Фото: ФВВ

Кеча, 24 февраль куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ерости канализация қувурида авария юзага келди. Авария натижасида маҳалла ҳудудидаги тўрт хонадон ҳовлисига сув тошиб кирди, дея хабар берди ФВВ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, аварияни бартараф этиш учун Тошкент шаҳар ҳокимияти, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат санитар-эпидемиологик назорат маркази ва бошқа коммунал хизматларнинг куч ва воситалари жалб қилинди.

Авария оқибатларини бартараф этиш ишлари ҳозир ҳам давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг