Калифорнияда 11 млн киши хавф остида қолди
АҚШнинг Калифорния штатида тахминан 11 миллион киши кенг кўламли сув тошқини хавфи остида қолмоқда. Бу ҳақдаги статистик маълумотлар Американинг NBC телеканали томонидан эълон қилинган.
Телеканал маълумотларига кўра, эвакуация тўғрисидаги буйруқ аллақачон Лос-Анжелес округининг бир қатор туманлари аҳолисига юборилган. Бундан ташқари, Сан-Франсиско аҳолисига ҳам хавф таҳдид солмоқда.
АҚШ Миллий метеорология бюросининг маълум қилишича, 15 февралдан бери Калифорния ҳудудини кучли шамолли жалалар қоплаган, баъзи жойларда ёғингарчилик даражаси 25 мм гача етиши мумкин. Лос-Анжелес учун бу кўрсаткич ойлик меъёрнинг деярли чорак қисмини ташкил этади. Кучли ёғингарчилик кўчки хавфини ҳам туғдиради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter