Қорақалпоғистонда аёл поезд остида қолиб ҳалок бўлди
2026 йил 22 январ куни Гидроузел ва Нукус темир йўл станциялари оралиғида фожиали ҳодиса қайд этилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» хабарига кўра, аёл киши темир йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтишга уринган ва йўловчи поезди остида қолиб ҳалок бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган ва шахсий хавфсизлик чораларига эътибор бермаган. Ҳозирда масъул хизматлар томонидан ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фуқароларни темир йўл инфратузилмасидан фойдаланишда белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилишга чақириб, темир йўлларни фақат махсус белгиланган жойлар орқали кесиб ўтиш лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter