Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна бир фуқаро қийноқдан вафот этгани айтилмоқда

Яна бир фуқаро қийноқдан вафот этгани айтилмоқда

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг 64/18-сонли муассасасидан (халқ тилида «Сангород») маҳкумнинг ўлиги чиқди. Бу ҳақда «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Унга кўра, 45 яшар марҳум  Ф. Х. Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидан бўлиб, Навоий вилоятидаги колонияда жазо муддатини ўтаётган бўлган. 

А.Ташановнинг марҳум яқинларига таяниб айтишича,  Ф.Х. бир неча кун аввал уйига қўнғироқ қилиб, колония ходимлари пул талаб қилишаётганини билдирган, ҳатто қандайдир ҳисоб рақамлари ҳам берилган экан.

Хабар мазмунича, марҳум Навоийдаги колонияда қийноққа солиниб, адойи тамом қилингач,  Тошкент вилоятидаги 64/18-сонли муассасасига («Сангород») олиб келинган. Шундан саккиз кун ўтиб, у омонатини топширган.

Мазкур хабар ортидан «Xabar.uz» дарҳол Бош прокуратура билан боғланди. Маҳкама матбуот хизмати ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари бошлаб юборилганини билдирди. Ҳолат юзасидан расмий баёнот берилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг