Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура «Kun.uz» журналистларига қилинган тажовузни ўз назоратига олди

Бош прокуратура «Kun.uz» журналистларига қилинган тажовузни ўз назоратига олди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов KUN.UZ таҳририяти ходимларига таҳдид қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ҳодиса юзасидан А.Ваҳобовнинг видеоинтервьюсини эълон қилинди. Ушбу интервьюда А.Ваҳобов KUN.UZ мухбирини тамагирликда айблади.

Ўз навбатида, KUN.UZ ҳоким ўринбосарини туҳматда айблаб, прокуратурага мурожаат қилганини билдирди.

Бош прокуратура КUN.UZ журналистларига Олмазор тумани ҳокими ўринбосари томонидан қилинган тажовузни ўз назоратига олган. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати маълум қилди.

«Ҳокимўринбосарининг ҳужуми ва уни кузатиб турган ички ишлар ходимининг ҳаракатсизлигини Тошкент шаҳар прокуратураси ўрганмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг