Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат хизматлари марказлари орқали 31 турдаги хизматлар кўрсатилади (тўлиқ жадвал)

Давлат хизматлари марказлари орқали 31 турдаги хизматлар кўрсатилади (тўлиқ жадвал)

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги «Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, фуқароларга ва тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида, 2018 йил 1 июндан бошлаб бир қатор туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари орқали тажриба тариқасида қуйидаги давлат хизматларини кўрсатиш жорий этилади:

Т/р

Давлат хизматларининг номланиши

Хизматлар истеъмолчилари

1.

Туғилганликни қайд этиш

Жисмоний ва юридик шахслар

2.

Ўлимни қайд этиш

Жисмоний ва юридик шахслар

3.

ФҲДЁ органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

4.

Такрорий гувоҳномалар бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

5.

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувини тиклаш

Жисмоний шахслар

6.

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш

Жисмоний ва юридик шахслар

7.

Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш

Жисмоний шахслар

8.

Нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

9.

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

10.

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарини бериш*

Жисмоний шахслар

11.

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш

Жисмоний шахслар

12.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома

Жисмоний шахслар

13.

Меҳнат органларида фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш

Жисмоний шахслар

14.

Ишсизлик нафақасини тайинлаш

Жисмоний шахслар

15.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш учун ариза бериш

Жисмоний шахслар

16.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

17.

Ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

18.

Туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш

Юридик шахслар

19.

Жисмоний шахс — солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа тўловлардан қарзи йўқлиги (борлиги) ҳақида маълумотнома бериш

Жисмоний шахслар

20.

Жисмоний шахсларга СТИР бериш

Жисмоний шахслар

21.

Нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр хизматини кўрсатиш

Жисмоний ва юридик шахслар

22.

Турар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр хизматини кўрсатиш

Жисмоний ва юридик шахслар

23.

Фуқароларнинг номида шахсий турар жойи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

24.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш)

Жисмоний шахслар

 

 

 

25.

Электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини ўрнатишга ариза бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

26.

Электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш ускунаси (ҳисоблагич)ни ечишга ариза бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

27.

Электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш ускунаси (ҳисоблагич)ни қиёслашга ариза бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

28.

Фуқароларга фарзанд туғилганда тўланадиган бир маротабалик нафақа пулини олиш учун мурожаат қилиш

Жисмоний шахслар

29.

Дафн маросимларини ўтказиш учун тўланадиган бир маротабалик нафақа пулини олиш учун мурожаат қилиш

Жисмоний шахслар

30.

Пенсия ва нафақа олувчилари рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

Жисмоний шахслар

31.

Пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисида маълумотнома бериш

Жисмоний шахслар

* Изоҳ: ҳозирги кунда ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарини бериш ёки алмаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш Тошкент шаҳрининг Миробод, Юнусобод, Учтепа, Шайхонтоҳур туманлари ва Наманган шаҳар Давлат хизматлари марказларида жорий этилган.

2018 йил 1 июндан эътиборан Нукус, Андижон, Термиз, Когон, Зарафшон, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, Дўстлик, Пастдарғом, Сирдарё, Чирчиқ, Хонқа туманлари Давлат хизматлари марказларида ҳам ушбу турдаги давлат хизматларини кўрсатиш жорий этилиши белгиланган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг