ДХХ ва ИИВ: Бир ҳафтада 18 та уюшган жиноий гуруҳ ушланди
Жорий йилнинг 20 январидан бошлаб мамлакатимизда криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида кенг кўламли тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.
Ўтказилган 2 600 дан ортиқ тезкор тадбирлар натижасида 18 та уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди, 51 та гуруҳ томонидан содир этилган жиноятлар юзасидан қонуний чоралар кўрилди.
Тадбирлар давомида фуқаролар томонидан ноқонуний сақланаётган 104 та турли хилдаги қурол, 987 дона ўқ-дори ҳамда 1,5 килограмм портловчи моддалар ашёвий далил сифатида олинди.
Шунингдек, 123 килограмм наркотик моддалар, 57 минг дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ушбу йўналишдаги ишлар изчил давом этмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter