Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳуқуқий тарғибот аълочилари аниқланди

Ҳуқуқий тарғибот аълочилари аниқланди

Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотларнинг бир гуруҳ ходимлари ҳамда жамоатчилик фаоллари «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мазкур кўкрак нишони «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент фармони асосида таъсис этилган.

Кўкрак нишони Конституция куни арафасида тантанали равишда ўз эгаларига топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг