Ўзбекистонликларни ҳақорат қилган тиктокерга ҳукм ўқилди. У Президентга тажовузда ҳам айбланган

Tik Tok платформасида «Абдуллоҳ» номи билан танилган Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли блогер – Югай Валерийга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Вилоят ИИБ маълумотига кўра, у 2024 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Корея Республикасида туриб, ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида миллатлараро низо келтириб чиқариши мумкин бўлган, миллий қадр-қимматни таҳқирловчи ҳамда диний эътиқодга кўра, фуқароларни камситувчи сўзлар билан Ўзбекистон қонунчилигини бузган.
Жамоатчиликнинг кескин норозилигидан сўнг мазкур шахс жорий илнинг 25 март куни Абу-Даби – Самарқанд йўналиши орқали Ўзбекистонга келтирилиб, қамоққа олинган.
Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг ҳукми билан Югай Валерий Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми ва 158-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўтаттирилиш белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter