Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Светлана Ортиқовага яна бир вазифа юклатилди. Ва...

Светлана Ортиқовага яна бир вазифа юклатилди. Ва...

Фото: «Xabar.uz»

Яқинда Бош прокурор ўринбосари лавозимида иш бошлаган Светлана Ортиқовага яна бир вазифа юклатилди. Энди у Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссиясига ҳам раҳбарлик қилади.

Бугун мазкур комиссиянинг навбатдаги, С.Ортиқова раислигидаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Фото: «Xabar.uz»

Одатда идоралараро комиссия йиғилишлари тор доирада ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларига минг чиғириқдан ўтказилган кулчадек хабар бериш билан чекланарди, холос.

Светлана Боймирзаевна эски тартиб-қолиплари бузиб, бугунги йиғилишга ўнлаб оммавий ахборот воситалари ходимларини таклиф этди. Албатта, ОАВ ходимлари йиғилиш охирича ўтиргани йўқ. Зеро, номиданоқ кўриниб турибди — идоралараро комиссия иши маълум даражада махфийликни талаб қилади, шунингдек, унинг фаолиятига оид айрим ахборотлар тарқатилишига қонунан чеклов қўйлиши мутлақо табиий.

Йиғилишнинг маълум қисмида журналистлар иштироки фойдадан ҳоли бўлмади, албатта. Биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси президентининг 20.09.2018 йилдаги ПҚ-3947-сонли қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжат  билан ташкил этилган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссиясининг асосий фаолиятлари ҳақида кенгроқ тасаввур олинди.

Мазкур комиссиянинг асосий вазифаларидан бири жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни баҳолаш бўйича самарали ишни ташкил этиш, мазкур соҳадаги миллий тизимни янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид чораларни кўриш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) тавсиялари  ҳамда ушбу соҳасидаги ҳалқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига татбиқ қилишни таъминлаш ҳисобланади.

Мазкур комиссия таркибига республикамизнинг 20 дан ортиқ вазирлик ва идораларининг раҳбар ходимлари ҳамда эксперт гуруҳи вакиллари киритилгани унинг фаолият кўлами нечоғли эканини кўрсатади.

Йиғилишда кун тартибидаги қатор масалалар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, миллий даражада баҳолаш жараёнида аниқланган хавфлар ва Евроосиё гуруҳи томонидан режалаштирилган ўзаро баҳолашни ҳисобга олган ҳолда комиссия фаолиятининг келгусидаги асосий йўналишлари белгилаб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг