Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугундан Ўзбекистонда 100 минг сўмлик пул муомалага чиқарилмоқда

Бугундан Ўзбекистонда 100 минг сўмлик пул муомалага чиқарилмоқда

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Жорий йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йилнинг 25 февралдан бошлаб қиймати 100 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиси муомалага чиқарилиши тўғрисида хабар берганди.

Демак бугундан муомалага чиқаётган 100 000 сўмлик пул Ўзбекистонда энг катта қийматдаги купюра бўлади. Охирги бор 2017 йилда 10 000 сўмлик ва 50 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилган эди.

22 февраль куни ижтимоий тармоқларда босмадан чиқарилган 100 минг сўмлик пулнинг фотоси тарқалди.

Марказий банк янги қийматдаги пулнинг ҳимоя элементлари таснифи ва жойлашиши юзасидан ҳам маълумот берганди.

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг