Ғалла ва дуккакли экинлардан 6,1 млн тонна ҳосил олинди

2025 йил январ–июн ойларида республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 6,1 млн тонна дон ва дуккакли дон экинлари етиштирилган, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
Ҳудудлар кесимида етиштирилган дон ҳажми қуйидагича:
- Фарғона вилояти — 776,6 минг тонна
- Сурхондарё вилояти — 691 минг тонна
- Қашқадарё вилояти — 635,5 минг тонна
- Самарқанд вилояти — 549,5 минг тонна
- Андижон вилояти — 506,3 минг тонна
- Жиззах вилояти — 478,3 минг тонна
- Бухоро вилояти — 464,2 минг тонна
- Тошкент вилояти — 447 минг тонна
- Хоразм вилояти — 431,7 минг тонна
- Наманган вилояти — 417,5 минг тонна
- Сирдарё вилояти — 394,2 минг тонна
- Навоий вилояти — 212,6 минг тонна
- Қорақалпоғистон Республикаси — 137,6 минг тонна
2024 йилда Ўзбекистонда биринчи марта ғалла хирмони 9 миллион тоннадан ошган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter