Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72 млрд доллардан ошди

Иллюстратив фото

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январноябр ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 млрд АҚШ долларига ёки 21,8 фоизга ошган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида ҳамон импорт устун бўлиб турибди:

  • Экспорт — 30,9 млрд (+26,2 фоиз)
  • Импорт — 41,9 млрд (+18,7 фоиз) АҚШ долларини ташкил этди.

Ўзбекистон жаҳоннинг 210 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.

Мамлакатимиз ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (20,1 фоиз), Россия (16,2 фоиз), Қозоғистон (6 фоиз), Туркия (3,7 фоиз) ва Корея Республикаси (2,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг