Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи тайинланди

Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи тайинланди

Фото: Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига асосан, Эшматов Срожиддин Тоғаймуродович Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.

Срожиддин Эшматов 1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини, 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг