Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2025 йилда кимлар Ўзбекистонга кўчиб келди?

2025 йилда кимлар Ўзбекистонга кўчиб келди?

Фото: Xabar.uz

2025 йилда Ўзбекистонга хориж мамлакатларидан 1 159 киши доимий яшаш учун кўчиб келди, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.

Энг кўп кўчиб келганлар қайси давлатлардан?

  • Россия — 39,9 фоиз
  • Қозоғистон — 20,3 фоиз
  • Тожикистон — 10,3 фоиз
  • Қирғизистон — 4,3 фоиз
  • Туркманистон — 3,1 фоиз
  • Бошқа давлатлар — 22,1 фоиз

Доимий кўчиб келганлар жойлашган ҳудудлар орасида Тошкент шаҳри мутлақ етакчи — 698 киши. Кейинги ўринларда — Тошкент вилояти (275 киши) ва Қорақалпоғистон Республикаси (101 киши). Кўчиб келганларнинг 93 фоизи мана шу топ-учликка тўғри келмоқда.

Қолган ҳудуларга келган хорижликлар нисбатан анча озчиликни ташкил этди: 

  • Сирдарё вилояти — 24 нафар
  • Фарғона вилояти — 14 нафар
  • Жиззах вилояти — 12 нафар
  • Навоий вилояти — 12 нафар
  • Бухоро вилояти — 11 нафар
  • Хоразм вилояти — 7 нафар
  • Қашқадарё вилояти — 2 нафар
  • Самарқанд вилояти — 2 нафар
  • Наманган вилояти — 1 нафар
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг