Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандга қўшимча «Афросиёб» поезди йўлга қўйилмоқда

Самарқандга қўшимча «Афросиёб» поезди йўлга қўйилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маъмурияти айни кунларда ҳафтанинг жума, шанба ҳамда якшанба кунлари «Тошкент-Самарқанд-Тошкент» йўналишида ё йўловчиларни ўз манзилига еказиб қўяётган №764/763-сонли «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилганлигини маълум қилди.

Унга кўра, 2019 йил 26, 27, 28, 29 - август ҳамда 2, 3 сентабрь кунлари «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг қўшимча рейслари амалга оширилади.

Ушбу саналарда мазкур поездлар соат 08:30 да Тошкент марказий вокзалидан, соат 17:00 да эса Самарқанд вокзалидан ҳаракатланади.

Мазкур қарор Мустақиллик байрами ва йўловчилар ҳохиши туфайли амалга оширилиётгани айтилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг