Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ажабтовур психология: яхшига ростдан ҳам кун йўқми?

Ажабтовур психология: яхшига ростдан ҳам кун йўқми?

Нима учун ҳаётда яхши инсонлар кўп қийналишади? Ёмонларга қараганда яхшилар бу дунёни тез тарк этишади. Нега?..

Биласизми, бир пайтлар мен ҳам шу каби саволлар устида кўп ўйланардим. «Фалончи барчага меҳрибон эди, қўлидан келган ёрдамини ҳеч кимдан аямасди, нега қийналди?» дердим. Айниқса, бир устозим оламдан ўтганида, роса жумбоқлар остида қолганман. Кейинчалик эса бу ҳақиқатнинг тагига етдим.

Аввало, шуни аниқлаб олайлик: яхши инсон деб биз ўзини «қурбон» қиладиган одамни айтамиз. У ўзини аямайди, бутун ҳаёти давомида яқинларим, фарзандим, оилам деб яшайди, уларга руҳининг бир парчасини беради. Бу эса, табиийки, саломатлигининг ёмонлашувига олиб келади. Ёмон одам-чи, ҳаммасига бефарқ бўлиб, ҳеч ким билан ҳеч нимасини бўлишмайди. Бундайлар кўпроқ ўзлари ҳақида қайғуриб, кўп қувватини атрофдагиларга сарфламайди.

Яхшилар ҳар кимнинг дардига куюнчаклик билан ёндашади. Бу эса аслида бироз нотўғри. Бошқалар учун қанчалик куйинманг, сиқилманг, агар ўз устингизда ишламасангиз, ич-ичингиздан қийналганингиз барибир бефойда. Соғлигингизни йўқотганингиз қолади, холос.

Ана энди тушунаётгандирсиз, ўзини «қурбон» қилаётган шахсларнинг бу дунёдан эртароқ ўтиб кетиши сабабини? Улар бировни хафа қилмай деб ўзларини эзиб юрадилар. Сўрамаган одамларга ҳам ёрдам бериб кетаверадилар, ваҳоланки, ҳатто ҳикматларда ҳам, фақат сўраган одамга яхшилик қил, дейилган. Бу билан ўзгаларнинг боқиманда бўлмасликлари кераклигига ишора бор.

Шундай экан, ким аслида яхши ва ким ёмонлиги хусусида бир фикрлаб кўринг.

Бахтинисо Азимбоева,

руҳшунос-шифокор

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг