Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Биржага чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми оширилади

Биржага чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми оширилади

Совуқ ҳаво оқими натижасида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (метан заправкалар) фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми оширилади.

Бунинг учун барча ҳудудларда зарур миқдорда захиралар яратилган.

«Ўзбекнефтгаз» компаниясининг маълум қилишича, истеъмолчиларнинг автобензинга бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи давлат назоратига олиниб, барча зарурий чоралар кўрилган.

«Шу ўринда хусусий автозаправкалар эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмасликларини, автобензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишларини сўраймиз.

Назорат тадбирлари кучайтирилиб, нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмайди», – дейилади компания ахборотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг