Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бобомурод Абдуллаев иши бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди

Бобомурод Абдуллаев иши бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди

Бобомурод Абдуллаев

Фото: «Facebook» / Bobomurod Abdulla

Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди.

Суд йиғилишида судланувчиларнинг адвокатлари, оила аъзолари, халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Судланувчи Бобомурод Абдуллаев ва унинг адвокати талаби билан, суд қарорига кўра, Б.Абдуллаевнинг танасидаги жароҳат излари қандай пайдо бўлганига аниқлик киритиш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланади. Экспертиза хулосаси томонларга тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, судланувчилар Жиноят кодексининг 159-моддасида (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Ушбу моддага мувофиқ, агар судда гумонланувчиларга қўйилган айблов ўз тасдиғини топса, энг камида ЭКИҲнинг олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Агар жиноят иши уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаган ҳолда содир этилган деб топилса, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш кўзда тутилган. Судда мазкур жиноят иши ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш деб малакаланган тақдирда ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг