Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бошландими яна? Самарқандда ис газидан ёш эр-хотин вафот этди

Бошландими яна? Самарқандда ис газидан ёш эр-хотин вафот этди

Фото: «Sm-news.ru»

Самарқандда ис газидан заҳарланиши оқибатида ёш эр-хотин вафот этди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси маълум қилди.

Фожиа ўтган ҳафтанинг ўрталарида Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани Истиқлол маҳалла фуқаролари йиғинидаги хонадонларнинг бирида юз бергани айтилмоқда. Яшаш уйи ётоқхонасига ўрнатилган қўлбола усулда ясалган иситиш печидан сизиб чиққан табиий газ 26 яшар эркак ва унинг 23 ёшли хотинининг бевақт ўлимига сабаб бўлган. Уларнинг вояга етмаган фарзандлари бор-йўқлиги ҳақида маълумот йўқ.

Фожиа хусусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳалигача чурқ этмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг