Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

 Давлат муассасаларидаги раққоса (раққос)лар имтиёзли нафақага чиқиши мумкин

 Давлат муассасаларидаги раққоса (раққос)лар имтиёзли нафақага чиқиши мумкин

Миллий рақс санъатини янада ривожлантиришга қаратилган дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни молиялаштириш, ижодкорлар ва тадбирларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ҳужжат билан истеъдодли ёш раққос, раққоса ва балетмейстерларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш, соҳага етук ва малакали мутахассислар кенг жалб қилиш белгиланмоқда.

Давлат муассасаларида рақс санъати соҳасида фаолият юритаётганларга эса 20 йиллик имтиёзли нафақага чиқиш имконияти берилади. Бунда улар нафақага чиқиш даврининг дастлабки 15 йили раққос ва раққосалик билан, қолган 5 йили балетмейстер ва балет бўйича репетитор фаолияти билан шуғулланганлиги инобатга олинади.

Бунда ходимнинг фаолияти раққос ва раққосалик соҳасида бошланган бўлиши шарт.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг