Ижтимоий ҳимоя агентлиги маълумотларнинг тарқалиши хусусида баёнот берди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот тизимларига тааллуқли айрим маълумотлар Интернет тармоғига чиқиб кетганини изоҳлади.
Айтилишича, дастлабки ўрганишлар натижасига кўра, мазкур ҳолат Агентлик томонидан аввал фаолият юритилган эски маълумотлар базасига тааллуқли.
Шу билан бирга, фуқароларнинг шахсий маълумотлари ташқи манбаларга тарқалмаган.
Айрим ахборот сайтларида эълон қилинган маълумотлар ҳолатнинг ҳақиқий мазмунига мос келмайди. Айни пайтда ҳолат бўйича белгиланган тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
«Фуқароларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Агентлик томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Текширув натижалари юзасидан қўшимча ахборот белгиланган тартибда жамоатчиликка тақдим этилади», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун ижтимоий тармоқларда ҳукумат тизимларига қарашли веб-саҳифалардан 15 миллион нафар Ўзбекистон фуқаросининг шахсий маълумотлари ўғирлангани ва «Dark Web»га жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур файлларда фуқароларнинг паспорт маълумотлари, телефон ва электрон почталари, суратлар ҳамда иш ўринлари келтирилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter