Иштихон, Жомбой ва Қорақалпоғистондаги "қинғир ишлар" ошкор бўлди
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “M.S.” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Ю. (муқаддам судланган) сув насосини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри улаб, 106,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “М.М.” савдо дўконида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 97,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Иштихон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро У.Х. “Намуна” МФЙ ҳудудидаги хонадонида нонвойхона ташкил қилиб, табиий газ тармоғига тўғридан тўғри уланиб, 82,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter